Олмота вилояти полицияси халқаро қидирувда бўлган ўзбекистонликни қўлга олди

Дата: 14:33, 09-08-2017.

Тошкент. 9 август. ЎзТАГ – Олмота вилояти полицияси Ўзбекистонда халқаро қидирувда бўлган хорижликни қўлга олди, деб хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ).

“Қўлга олишни Талгар ТИИБ полицияси миграцион бўлими ходимлари профилактик тадбири доирасида амалга оширдилар. Қўлга олинган ўзбекистонлик ўтган йил куздан бери давлатлараро халқаро қидирувда бўлган”, - деди вилоят ИИД вакили Кобейхан Нурахмет.

Унинг сўзларига кўра, юқоридаги шахс ватанида йирик миқдордаги маблағни ўзлаштиришни амалга оширишда гумон қилинмоқда.

“Мамлакатимиз ҳудудида у турли қурилиш объектларида пул ишлаб юрган. Гумондорнинг шахси қидирувдаги шахслар маълумотлари базасидан аниқланди. Ҳозирда уни экстрадиция қилиш масаласи кўриб чиқилмоқда”, - деб қўшимча қилди К.Нурахмет.

Янгилик билан ўртоқлашиш: