Олмота вилоятида ўзбек тракторларини йиғиш бўйича катта цех пайдо бўлиши мумкин

Дата: 16:45, 13-04-2018.

Тошкент. 13 апрел. ЎзТАГ – Яқин орада Олмота вилоятида ўзбек тракторларини йиғиш бўйича катта цех пайдо бўлиши мумкин, дея хабар беради КазТАГ.

“Олмота вилоятида яқин орада ўзбек тракторлар йиғиш бўйича катта цех пайдо бўлиши мумкин”, - дейилади вилоят раҳбари Амандик Баталовнинг Ўзбекистон бош вазири ўринбосари Нодир Отажонов ва “Ўзагротехмаш” раиси Мурод Каримовлар билан Тошкентда Еттисув маданияти кунлари доирасидаги учрашуви якунлари бўйича қилган баёнотида.

“Вилоят вакиллари “Ўзагротекмаш” холдинг компанияси томонидан чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникаларии билан танишдилар. Олмота вилоятининг қишлоқ хўжалиги йўналишини ҳисобга олган ҳолда, ўзбек тадбиркорлари қишлоқ хўжалиги техникасининг бутун спектрини намойиш этдилар”, - деб таъкидлашди матбуот хизматида.

Қайд этилишича, учрашув давомида вилоят ҳокими ўзбек томонининг вакилларини Талдиқўрғонга таклиф этиб, бу ердаги шу номли саноат ҳудудида йиғиш цехи очиш учун таклиф қилди.

Бош вазир ўринбосари Н.Отажонов ишлаб чиқарилаётган техника ҳажми ўсишининг ҳисобга олган ҳолда вилоят ҳокимининг таклифи жуда жозибадор эканлигини таъкидлади. Мисол учун, агар ўтган йили холдинг компанияси 1,5 минг техника ишлаб чиқарган бўлса, бу йил ушбу кўрсаткич 6 мингтага этади. Бу чет эл бозорларига чиқиш кераклигини кўрсатади, деди Н.Отажонов. Шу мақсадда Ўзбекистон томони яқин келажакда бозор ва унинг имкониятларини баҳолаш учун ўз вакилларини юборади.

“Биз Қозоғистон билан биргаликда амалга оширишни истаган қатор лойиҳалар ва Олмота вилояти раҳбариятидан олинган реал таклифлар бор. Эҳтимол, бу уларнинг амалга оширилишга туртки бўлар”, - деб хулоса қилди Ўзбекистон бош вазирининг ўринбосари.

Сурат манбаи: https://m.ru.sputnik-tj.com/photo/20170418/1022094244/uzbekistan-tadzhikistan-dushanbe-vystavka-yarmarka-tovary-torgovlya.html

Янгилик билан ўртоқлашиш: