Олмоталик артистлар Тошкентда концерт бердилар

Дата: 16:00, 13-04-2018.

Тошкент. 13 апрел. ЎзТАГ – 12 апрел куни Тошкентдаги “Туркистон” санъат саройида Қозоғистон маданиятиятининг ёрқинлигини ва ўзига хослигини намойиш этувчи концерт бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу тадбир Ўзбекистонда Олмота шаҳри кунлари доирасида ташкил этилди.
Концертнинг очилишида томошабинларни Қозоғистоннинг Ўзбекистондаги элчиси Эрик Утембаев, Олмота вилояти ҳокими Амандик Баталовлар қутладилар.

Концерт куни “Туркистон” саройида биносида тасвирий ва амалий санъат кўргазмаси бошланди.

“Мамлакатимиз раҳбари Нурсултон Абишевич Назарбоев Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги дўстона муносабатларни мустаҳкамлашга жуда катта аҳамият бермоқда. Қадрдон халқлар ўртасида доимий маданий ва гуманитар алмашинув ҳам бу йўлдаги муҳим омил саналади. Шу муносабат билан, биз Ўзбекистонда Олмота вилояти кунларини ўтказиш, сиз учун кенг қамровли дастур тайёрлаш имкониятидан ифтихор туймоқдамиз. Вилоятимизнинг 130 истеъдодли артистлари сизга ижодларини тақдим қиладилар. Улар орасида солистлар, раққослар, Суюнбой номидаги вилоят филармонияси мусиқачилари, “Алатау әуендері”, “Құлансаз”, “Үшқоңыр” фольклор-этнографик ансамбллари, Муқан Тулебаев номли оркестр бор”, - деб таъкидлади ўз чиқишида Баталов.

У, шунингдек, Ўзбекистонда Олмота вилояти кунлари иштирокчиларнинг барча умидларини оқлашига, унутилмас таассуротлар қолдиришига ва Қозоғистон ва Ўзбекистоннинг дўстона муносабатларини янада мустаҳкамлашига умид билдирди.

 

Сурат манбаи: http://www.kp.kz/3747

Янгилик билан ўртоқлашиш: