Олти ой мобайнида Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги товар айланмаси қарийб $56 млнни ташкил этди
Тошкент. 14 ноябр. ЎзТАГ – Дастлабки маълумотларга кўра 2017 йилнинг 6 ойида Ўзбекистон ва Польша савдо айланмаси $56 млн атрофидани ташкил этди. Польша статистикасига кўра, поляк экспорти импортига қараганда 22,1% юқори бўлган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Бу ҳақида Польшанинг Тошкентдаги элчихонаси Савдо ва инвестицияларга кўмаклашиш бўлимидан маълум қилишди.
Шу билан бирга, ўтган даврда ўзбек товарларини етказиб беришнинг ўсиш суръатлари 150%дан ортиқни ташкил этди, бу эса ўзбек маҳсулотларини сифати ошиб бораётганини кўрсатади. Шу билан бирга, ушбу тенденциялар Ўзбекистон ва Польша ўртасидаги ташқи савдо соҳасида сўнгги 2-3 йил ичида сақланиб турибди.
Ўзбекистонга Польша экспортининг асосий позицияларини кимё саноати маҳсулотлари, машиналар, ишлаб чиқариш линиялари, ускуналар, транспорт воситалари ва уларга эҳтиёт қисмлар ташкил қилди.
Ўтган муддатда қорамол етказиб бериш суммаси экспортнинг 5%, кўчатлар 5% атрофидани, ўлчаш ва тиббиёт ускуналари яна шунчани ташкил қилди. Поляк экспорти 19 турдаги маҳсулотлардан иборат бўлди.
Ўзбекистондан Польшага импортнинг асосий позициялари ўзгармади. Унинг 43%дан зиёдини пахта толаси ва унинг дастлабки қайта ишлаш маҳсулотлари, 20% кимёвий маҳсулотлар, 19% атрофидасини пластмасса ва ундан ясалган маҳсулотлар, 14% минерал маҳсулотлар эгаллайди.
Шу билан бирга, ушбу даврда ўзбек импорти 16 турдаги товарлардан ташкил топган.