Олтин Гран-прида ўзбек курашчилари икки медални қўлга киритдилар

Дата: 17:05, 30-11-2015.

Тошкент. 30 ноябр. ЎзТАГ – Бокуда (Озарбайжон) якунланган 2015 йилги Олтин Гран-прида ўзбек курашчилари икки медал – бир олтин ва бир кумуш медалларни қўлга киритдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, ўзбекистонлик юнон-рум услубида курашчи Элмурат Тасмурадов 59 кг вазн тоифасида кумуш медални қўлга киритди.

“Дастлабги раундларда Тасмурадов Эронлик Мехрад Мардонийни, Япониялик Кеничиро Фумитони енгди, ярим финалда АҚШлик Жесс Тилкидан кучли чиқди, лекин финалда жорий йилдаги жаҳон чемпионати бронза медали совриндори, Қозоғистонлик Алмат Кебиспаевга енгилди”, – дейилади Ўзбекистон Миллий олимпиа қўмитаси матбуот хизмати хабарида.

Эслатиб ўтамизки, турнирнинг биринчи кунида Бекзод Абдураҳмонов эркин курашда 74 кггача вазн тоифасида “олтин”ни қўлга киритган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: