Олтита ўзбекистонлик аёл Россияда ис газидан заҳарланган

Дата: 11:31, 06-05-2019.

Тошкент. 6 май. ЎзТАГ – Олтита ўзбекистонлик аёл Россияда ис газидан заҳарланган, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ўзбекистоннинг Қозон (Россия) шаҳридаги Бош консулхонаси маълумотларига кўра, 2019 йил 4-5 май тунида Бошқирдистоннинг Нуриманов туманида 6 нафар аёл ис гази билан заҳарланган.Жабрланганларнинг барчаси хусусий уйда яшаб, маҳаллий агрофирмачиликда ишлаган ўзбек фуқаролари", - дея қайд этилади ТИВ матбуот хизмати хабарида.

Буни Бош консулхонага Бошқирдистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги тасдиқлади ва Нуриманов туманидаги марказий туман касалхонасида “ўртача даражадаги оғирликда ис газидан заҳарланиш” ташхиси билан ётқизилганини маълум қилди.

Таъкидланганидек, барча зарар кўрган аёлларнинг соғлиғида хавф йўқлиги сабабли уларга 6 май куни рухсат беришни режалаштирмоқда.

Сурат манбаи: 24.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: