Оналар ўлими даражаси бўйича Ўзбекистондаги вазият Туркманистон ва Қирғизистондагидан яхши
Тошкент. 10 август. ЎзТАГ – 2015 йилда оналар ўлими даражаси бўйича Ўзбекистондаги вазият Туркманистон ва Қирғизистондагидан яхши бўлган, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Хусусан, Бутунжаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти (БССТ) маълумотларига кўра, Грузия ва Ўзбекистонда оналар ўлими кўрсаткичи ҳар 100 минг муаммоларсиз туғганларга 36 ўлим ҳолатига тенг бўлган. Туркманистон ва Қирғизистонда эса бу кўрсаткич навбати билан 42 ва 76тага тенг.
Бундан ташқари, Қозоғистонда ҳар 100 минг муаммоларсиз туғганларга 12 ўлим, Латвия (18), Молдова (23), Украина (24), Озарбайжон, Россия ва Арманистонда (25) Тожикистонда (32) тўғри келган.
Собиқ совет давлатлари орасида Беларусь ажралиб турибди, бу ерда Австрия, Швеция, Италия ва Чехия билан бир қаторда ҳар 100 минг муаммоларсиз туғганларга 4 она ўлими тўғри келган. Эстонияда бу кўрсаткич 9, Литвада 10та.
БССТ рейтингига Исландия, Польша, Греция ва Финляндия (3) етакчилик қилмоқда. Нигерия (814), Чад (856), Марказий Африка республикаси (882) ва Сьерра-Леоне (1360) энг ёмон натижалар кўрсатганлар.