Онлайн прописка қилинмайди – ИИВ

Дата: 16:39, 06-01-2016.

Тошкент. 6 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон “Электрон ҳукумат” тизимини ривожлантириш маркази бугун бир оз илгари ИИВ томонидан фуқаронинг доимий пропискасини расмийлаштириш бўйича онлайн хизмати ҳақидаги хабарини радъ қилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

4 январда Марказ хабарида Ўзбекистон Республикси Ички ишлар вазирлигининг фуқароларга “фуқаронинг доимий пропискасини расмийлаштириш учун онлайн ариза беришга имкон берувчи” интерактив хизмат ҳақидаги маълумот мавжуд эди.

“Хизмат орқали Ўзбекистон Республикси фуқаросининг доимий пропискасини олиш бўлади. Пропискани расмийлаштириш муддати республика ҳудудида шу куннинг ўзида, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида 3 кунни ташкил этади. Хизмат пулли бўлиб, фақат жисмоний шахсларга кўрсатилади”, - деб таъкидланган эди хабарда.

Бугун Марказ norma.uz порталига асосланган ҳолда қуйидаги маълумотни тарқатди: “ИИВ вазирлик томонидан Ягона интерактив давлат хизматлари порталида йўлга қўйилган янги хизмат ҳақидаги маълумотга аниқлик киритди. Янгиланган маълумотга кўра, давлат портали орқали фуқароларни прописка қилиш ва пропискадан чиқариш учун зарур хужжатлар нусхаларини олиш мумкин, хизмат учун эса шахсан мурожаат қилиш зарур”.

Бир оз олдин ЎзТАГ прописка бланкларини бир зумда олиш мумкинлиги ҳақида хабар қилган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: