Қонунга мувофиқ давлат органлари ўзлари қабул қилган меъёрий жужжатларни сайтларида жойлаштиришлари лозим бўлади

Дата: 00:23, 05-08-2014.

Тошкент. 5 август. ЎзТАГ – Ўзбекистон давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, шунингдек, жойлардаги ҳокимият органлари томонидан қабул қилинаётган меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар эндиликда уларнинг расмий веб-саҳифаларида жойлаштирилиши зарур. 2014 йил 31 июлда бу тўғрисида Адлия вазирлигининг 199-сонли буйруғи эълон қилинди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Normа.uz ҳуқуқий порталининг хабар беришича, буйруққа мувофиқ, меъёрий-ҳуқуқий актлар, электрон базаларни эълон қилиш ва тарқатиш қоидаларига ўзгартишлар киритилди.

Эслатиб ўтамизки, илгари меъёрий-ҳуқуқий хужжатлар уларни расмий ва норасмий нашрлар, шу жумладан, қонунчиликка доир электрон маълумотнома тизимларида чоп қилиш йўли билан тарқатилар эди. Эндиликда улар, – махфий характерга эга ёки чоп қилишга мўлжалланмаганларидан ташқари, – давлат органлари сайтларида ҳам эълон қилиниши шарт.

Янгилик билан ўртоқлашиш: