ОПЕК ва картелга кирувчи бошқа мамлакатлар нефт қазиб олишни биргаликда камайтириш ҳақида келиша олмадилар

Дата: 12:50, 13-05-2015.

Тошкент. 13 май. ЎзТАГ – Нефть экспорт қилувчи мамлакатлар ташкилоти (ОПЕК) ва картелга кирмайдиган давлатлар вакиллари яқинда бўлиб ўтган учрашувда нефт қазиб олишни биргаликда камайтириш ҳақида келиша олмадилар, деб хабар беради Қозоқ телеграф агентлиги (КазТАГ) хорижий ОАВ асосланган ҳолда.

ОПЕК аъзолари Россия, Бразилия, Мексика ва Озарбайжон вакиллари билан бирга ташкилотнинг 5 июнда Венада бўлиб ўтадиган навбатдаги йиғилиши олдидан вазиятни муҳокама қилдилар.

Жаҳондаги асосий нефть экспортчи бўлган Саудия Арабистони апрелда нефть қазиб олишни рекорд даражага чиқарди. Бунда мамлакат томонидан қазиб олинган нефть миқдори мартдаги кунига 10,29 млн баррел ўрнига апрелда 10,308 млн баррелга қадар чиқди. Бу ҳолат Саудия Арабистонининг ўз улушини сланец нефти ишлаб чиқарувчиларига бермасликка интилишини намойиш қилади.

ОПЕКнинг мартдаги маърузасига кўра, ташкилот 2015 йилда дунёда нефтга бўлган талаб прогнозини кунига 50 минг баррелга ошириб, 92,5 млн баррелга етказган. Бу 2014 йил даражасидан 1,18 млн баррел юқори.

Ташкилотга кирмайдиган мамлакатлар 2015 йилда кунига 57,16 млн баррел нефть қазиб оладилар (ўтган йилга +0,68 млн).

Айни пайтда ОПЕК АҚШда нефть қазиб олиш прогнозини кунига 13,56 млн баррелга қадар пасайтирди.

Россия бўйича прогноз кунига 10,54 млн баррел даражасида қолдирилди.

Ўтган йили нефть нархлари икки баравар тушиб кетганига қарамасдан, Саудия Арабистони нефть қазиб олиш квоталарини 2011 йилдаги кунига 30 млн баррел даражасида қолдиришни истади.

РБКнинг эслатишича, 2008 йилдаги жаҳон инқирози даврида $40 баррелга тушиб кетган пайтда картель квоталарни қисқартиришга қарор қилган эди. Аммо 2014 йилда ОПЕК истеъмолчилар орасида ўз мавқеини сақлаб қолиш мақсадларида қазиб олиш ҳажмларини қисқартирмаслик, шельфдан нефть қазиб олиш билан шуғулланаётган америка компанияларини бозордан сиқиб чиқаришга уринди.

Май бошида Brent маркасидаги нефть нархи кейинги 5 ойда илк марта $69 қадар ошди. Экспертлар бунга АҚШ, Кушингда (Оклахома штати) заҳиралар ҳажми ўтган йил ноябрдан бери биринчи маротаба камайгани ҳақидаги хабарлар сабаб бўлганлигини таъкидладилар.

Сешанба куни нефть нархлари яна пасайди, чунки инвесторлар АҚШдаги қазиб олиш ҳажмлари қисқариш прогнозларини халқаро даражада таклифнинг ошиқлиги билан солиштирмоқдалар. Сешанба куни эрталаб ICE лондон биржасида Brent маркали нефтнинг июнь фьючерслари барелига $64,79 қадар пасайди, москва вақти билан соат 20.15да Brent нефти баррелига $66,82 даражасида сотилаётган эди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: