Опера хонандаси Хворостовскийда мия ўсимтаси топилди

Дата: 14:43, 25-06-2015.

Тошкент. 25 июн. ЎзТАГ – Таниқли опера хонандаси Дмитрий Хворостовскийда мия ўсимтаси топилди. Ба ҳақида унинг Facebookдаги расмий саҳифасида хабар қилинмоқда.

“Катта афсус билан Дмитрий ҳозирдан бошлаб август охирига қадар барча чиқишларини бекор қилгани ҳақида маълум қилишга мажбурмиз. Ҳозиргина унга бош мия ўсимтаси ташхиси қўйилди. Унинг овози ва ҳолати меъёрида бўлишига қарамасдан юқоридаги сабабларга кўра хонанда яхши кайфиятда эмас”, – дейилади хабарда.

“Дмитрий шу ҳафта даволанишни бошлаш ниятида ва келажакка умид билан боқмоқда”, – деб таъкидланади хабарда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: