Қорақалпоғистон, Хоразм ва Навоий вилоятларида 37° иссиқ бўлиши кутилмоқда

Дата: 11:46, 16-05-2014.

Тошкент. 16 май. ЎзТАГ – Қорақалпоғистон, Хоразм ва Навоий вилоятларида 37° иссиқ бўлиши кутилмоқда, мамлакатнинг қолган вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, дея хабар беради Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайти.
Тошкентда эса ҳаво бир оз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с эсади. Ҳарорат кечаси 15-17° илиқ, кундузи 32-34° иссиқ.
Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ. Кундузи 30-35° иссиқ, баъзи ерларда 37°.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ атрофида, кундузи 30-35°, баъзи ерларда 37° иссиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бир оз булутли бўлади, лекин ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-20° илиқ, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво булутли бўлади, ёғингарчилик кузатилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 14-19 илиқ, кундузи 30-35° иссиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: