Қорақалпоғистон пойтахти Нукусда Япония маданияти кунлари бўлиб ўтди

Дата: 14:25, 16-05-2014.

Тошкент. 16 май. ЎзТАГ – 12-14 май кунлари Қорақалпоғистон Республикаси пойтахти Нукусда Япония маданияти кунлари бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ўзбекистон Бадиий академиясидан хабар беришларича, тадбир доирасида кири-э санъати бўйича (бадиий аппликация), оригами, япон каллиграфияси бўйича маҳорат дарслари ўтказилди. Бундан ташқари, япон тилини ўрганиш бўйича дарслар ҳам ташкил этилди.
Нукусликлар ва шаҳар меҳмонлари япон кимоноси кўргазмаси, шунингдек, “Эдонинг 100 кўриниши” номли вернисаж билан ҳам танишдилар. Унда япон рассоми Хиросигэ Утагаванинг (XIX аср ўртаси) 40 ортиқ рангли ксилографиялари намойиш этилди. Шунингдек, меҳмонлар учун анъанавий япон чой маросимлари ҳам уюштирилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: