Қорақалпоғистон Республикасида давлат мулки сотувга қўйилади
Тошкент. 10 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича ҳудудий бошқармаси жами миқдори 3,8 млрд сўм ($1,7 млн) бўлган давлат мулкини сотиши ҳақида эълон қилди, дея хабар бермоқда Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Жами 15 кўчмас мулк объекти сотувга қўйилмоқда (фойдаланилмаётган маъмурий бинолар, спорт клублари, санаторийлар ва ҳ.к.).
Сотувлар апрель ойининг бошида Ўзбекистон Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг Қорақалпоғистон Республикаси бўйича ҳудудий бошқармаси биносида тўғридан-тўғри музокаралар йўли билан амалга оширилади. Сотувга қўйилган мулклар орасида “Турткўл универсал савдо базаси» (100%, 1,53 млрд. сўм ($685,7 минг), Беруний машина-трактор парки қошидаги санаторий-профилакторий (780 млн сўм) бор.


