Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти Ўзбекистоннинг энг салқин ҳудудлари бўлади

Дата: 13:13, 23-11-2017.

Тошкент. 23 ноябр. ЎзТАГ – Жума, 24 ноябр куни Қорақалпоғистон ва Хоразм вилояти Ўзбекистоннинг энг салқин ҳудудлари бўлади, бошқа жойларда қуруқ ва илиқ об-ҳаво бўлади, дея хабар қилинади Ўзбекистон Гидрометеорология хизмати маркази (Ўзгидромет) сайтида.    

Тошкентда ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 6-8° илиқ, кундузи 20-22° иссиқ бўлади.

Қорақалпоғистонда ва Хоразм вилоятида ҳаво ўзгариб туради, баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин. Шарқдан эсган шамолнинг йўналиши ғарбга ўзгариб, 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечасию кундузи 7-12° иссиқ бўлади.

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, чўл ҳудудида баъзи жойларда 0-2° илиқ, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, Жиззах вилоятнинг Ғаллаорол туманида 2-5° совуқ, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.

Қашқадарё ва Сурхандарё вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 5-10° илиқ, Сурхандарё вилоятида баъзи жойларда 2-4° илиқ, кундузи 17-22° иссиқ бўлади.

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ - 3° илиқ, кундузи 13-18° иссиқ бўлади.

Республиканинг тоғли жойларида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° илиқ, баланд тоғ ҳудудларида 2-7° совуққача, кундузи 12-17° илиқ бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: