Қорақалпоғистонда 16 та бозор янгиланади

Дата: 15:16, 06-03-2018.

Тошкент. 6-март. ЎзТАГ – Яқин икки йил ичида Қорақалпоғистон Республикасида фаолият кўрсатаетган 16 та деҳқон бозори ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қурилади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ишлар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 27 мартдаги “2017-2019 йилларда деҳқон бозорлари реконструция қилиш ва улар ҳудудида замонавий савдо мажмуалари қуриш бўйича дастурни тасдиқлаш тўғрисида”ги ПҚ-2853 сонли қарори асосида амалга оширилмоқда.

Ўзбекистон Давлат солиқ қўмитасининг матбуот хизмати хабар беришича, ҳозирги пайтда Нукус ва Қанликўл туманларида деҳқон бозорлари ҳудудида II ва III типлардаги қиймати 10,6 млрд сўмлик супермаркетларнинг қурилиш ишлари бошланди. Ушбу биноларни жорий йил Наврўз байрами арафасида фойдаланишга топшириш кутилмоқда.

Қорақалпоғистон Республикасининг Шуманай ва Элликқалъа туманларида жойлашган деҳқон бозори реконструция қилингандан сўнг ишга туширилди.

Янгиланган бозорларда тадбиркорлик субъектлари фаолиятининг қонунийлашувига алоҳида эътибор қаратилмоқда.

Жорий йилнинг январ ойида ўз фаолиятини тўхтатган 59 нафар тадбиркор ишини қайта бошлади, натижада давлат бюджети 38,2 млн сўм тушум тушиши кутилмоқда. Шунингдек, феврал ойида 57 норасмий иш ишчилар фаолияти легаллаштирилиши муносабати билан бюджетга қўшимча равишда 14,6 млн сўм тушиши таъминланди.

Сурат манбаи: http://www.enews.uz/index.php?newsid=36223

Янгилик билан ўртоқлашиш: