Қорақалпоғистонда 2014-2015 йилги қиш-баҳор мавсумига 29 минг тонна қишлоқ ҳўжалик маҳсулотларини заҳиралаш режалаштирилмоқда

Дата: 17:01, 25-09-2014.

Тошкент. 25 сентябр. ЎзТАГ – Қорақалпоғистон Республикасида 2014-2015 йилги қиш-баҳор мавсумига 29 минг тонна мева ва сабзавотлар, полиз маҳсулотлари, гуруч ва бошқа дон маҳсулотларини заҳиралаш режалаштирилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Қорақалпоғистон Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги маълумотларига кўра, 2014 йилда бу ерда 40 минг гектардан ошиқ майдонда сабзавот ва полиз маҳсулотлари етиштирилган ва 0,6 млн тоннадан зиёд ҳосил олинган.

Бундан ташқари, 2011-2014 йилларда ўлкада сиғими деярли 8 минг тонна бўлган музлатиш камералари ишга туширилди.


Янгилик билан ўртоқлашиш: