Қорақалпоғистонда 22 компания ва хўжаликнинг давлат активларини сотиш режалаштирилмоқда
Ташкент. 5 января. УзТАГ – 2016 йилда Қорақалпоғистон Республикасида 22 акционерлик жамияти ва хўжаликнинг давлат активларини сотиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Қорақалпоғистон Республикаси хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш қўмитасидан хабар беришларича, савдолар маҳаллий ва хорижий инвесторлар иштирокида ўтказилади.
Бундан ташқари, 183 давлат иншоотининг хусусийлаштирилиши режалаштирилган, шунингдек, танлов асосида инвестиция киритиш ва янги иш ўринлари яратиш шарти билан “нол” қийматда сармоядорларга сотиладиган 41 давлат иншоотининг рўйхати тасдиқланди.
Бу ишларнинг барчаси Ўзбекистон президентининг 2015 йил 28 апрелдаги “Иқтисодиётда хусусий мулкнинг улуши ва аҳамиятини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорини амалга ошириш доирасида тишлаб чиқилди.
Эслатиб ўтамизки, 2014 йил якунлари бўйича Қорақалпоғистон ЯҲМ кичик бизнес улуши бир йил олдинги 55,7%дан 65,4% ўсди. 2015 йил бошида ҳудудда 10609 КЎБ субъекти фаолият юритмоқда.


