Қорақалпоғистонда 500 атрофида археологик ёдгорликлар мавжуд

Дата: 18:04, 02-03-2015.

Нукус. 2 март. ЎзТАГ – Қорақалпоғистон Республикаси пойтахти Нукусда ҳудудда туризмни ривожлантиришга бағишланган конференция бўлиб ўтди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Ўзбектуризм” матбуот хизмати маълумотларига кўра, конференция ишида тарих, археология, этнография, тарихий ёдгорликларни муҳофаза қилиш, музейлар ходимлари, меҳмонхона бизнеси вакиллари ва тадбиркорлар қатнашдилар. Улар ҳудудда туризм тармоғини ривожлантириш масаласини муҳокама қилиб, ҳудуд ижтимоий-маданий салоҳиятининг катта аҳамиятини қайд этдилар. Хусусан, Қорақалпоғистонда 500 атрофида археологик ёдгорликлар мавжуд бўлиб, улар орасида И.В.Савицкий номидаги жаҳонга машҳур Давлат санъат музейи ва бошқалар бор.

Экспертларнинг фикрига кўра, ушбу соҳада қатор масалаларни ҳал қилиш лозим бўлиб, улар орасида туризм тармоғини кадрлар билан таъминлаш, ҳудудда сайёҳлик инфраструктурасини ривожлантириш бўйича ҳаракатларни мувофиқлаштириш кабилар бор.

Янгилик билан ўртоқлашиш: