Қорақалпоғистонда “Довуд ота” божхона мажмуини модернизация қилиш якунланди
Тошкент. 29 декабр. ЎзТАГ – Қорақалпоғистонда “Довуд ота” божхона мажмуини модернизация қилиш якунланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Мажмуа ташилаётган юкларни назорат қилиш ускуналари, шунингдек, енгил ва юк автомашиналарини сканер қилувчи назорат қурилмалари билан жиҳозланган. Бу божхона постининг ўтказиш имкониятларини сезиларли даражада оширади ва ноқонуний контрабанда юкларнинг олиб кирилишига чек қўяди”, - деб таъкидлашди Давлат божхона қўмитасида.
Бундан ташқари, божхоначилар учун қурилган 32 хонадонга мўлжалланган кўп қаватли турар жой биносининг реконструкцияси тугалланди. Бу ишга 7,2 млрд сўм маблағ йўналтирилди.