Қорақалпоғистонда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди

Дата: 12:33, 04-12-2019.

Тошкент. 4 декабрь. ЎзТАГ – Қорақалпоғистонда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

"Ноябрь ойида қорақалпоқ "Ўзенергоиспекция" бўлими томонидан Мажбурий ижро бюроси (МИБ) билан ҳамкорликда ўтказилган тадбирларда истеъмолчиларни энергия тармоқларига ноқонуний уланиш, электр энергиясидан фойдаланишда бузилиш ҳолатлари аниқланди", - дейилади Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабарида.

Қайд этилганидек, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланганда, етказилган зарар бўйича ҳисобга олинмаган электр энергиясини қайта ҳисоблаш амалга оширилади.

Хусусан, Тўрткўл туманидаги "Тўрткўлқурувчитаъмиридеал" МЧЖ қошида ғишт маҳсулотлари ишлаб чиқариш цехида 83,2 млн сўм, "Bodanli Acman" фермер хўжалигида 13,8 млн сўм, Амударё туманидаги "Жумуртау Нерудник" МЧЖ қошидаги тош майдалаш цехида 58 млн сўмлик қайта ҳисоб-китоб амалга оширилди.

Сурат манбаи: minenergy.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: