Қорақалпоғистонда халқаро инвестиция бизнес-форуми бўлиб ўтади

Дата: 17:27, 13-12-2018.

Тошкент. 13 декабр. ЎзТАГ – Қорақалпоғистонда халқаро инвестиция бизнес-форуми бўлиб ўтади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“15-16 декабр кунлари Қорақалпоғистонда “Янги Мўйноқ - янги имкониятлар“ I Халқаро инвестицион бизнес-форуми бўлиб ўтади”, - дейилади Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизматининг хабарида.

Қайд этилишича, форум 15 декабрда Нукус шаҳрида, 16 декабрда Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманида бўлиб ўтади.

“Форумда Ўзбекистон Республикасининг вазирликлари ва идоралари, дипломатик миссиялар, халқаро ташкилотлар ва хорижий корхоналар вакиллари иштирок этадилар”, - деб хулоса қилинади хабарга.

Сурат манбаи: http://karakalpakstan.uz

Янгилик билан ўртоқлашиш: