Қорақалпоғистонда KOICA кўмагида Тиббиёт ва саломатлик маркази очилди

Дата: 22:34, 23-01-2017.

Нукус. 23 январ. ЎзТАГ – Қорақалпоғистон Республикасида Корейс халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) кўмагида Тиббиёт ва саломатлик марказининг тантатали очилиш маросими бўлиб ўтди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Янги марказ Саломатлик ва тиббий статистика институтининг Қорақалпоғистон филиали билан биргаликда ташкил қилинди.

Лойиҳа ТИА 2016 йил июнда бошланган бўлиб, унинг умумий қиймати $300 минг. Лойиҳа 2016 йил октябрда бошланиб, 4 ойда амалга оширилди.

Очилиш маросимида KOICAнинг Ўзбекистондаги идораси директори Им Жонг Хи марказ Корея Республикасининг тиббиёт соҳасидаги ютуқлари билан танишишга имкон беришини таъкидлаб ўтди. Шунингдек, марказ аҳолига тиббий профилактика асосларини ўргатади.

Эслатиб ўтамизки, Республикасида Корейс халқаро ҳамкорлик агентлиги (KOICA) Корея Республикаси ҳукуматининг беғараз кўмак дастурларини амалга оширади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: