Қорақалпоғистонда “Мўйноқ” кичик саноат ҳудуди ташкил этилади

Дата: 15:03, 02-03-2017.

Тошкент. 2 март. ЎзТАГ – Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев 2017-2018 йилларда Қорақалпоғистоннинг Мўйноқ туманини комплекс ривожлантириш дастурини тасдиқлади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ). 

Ушбу хужжат доирасида собиқ “Мўйноқ балиқ консерва комбинати” ва собиқ 5-қурилиш бошқармасининг ҳудудида “Мўйноқ” кичик саноат ҳудуди ташкил қилиш кўзда тутилган.

“Мўйноқ туманига инвестиция киритишга қарор қилган тадбиркорлар учун республикада муқобили бўлмаган ўзига хос солиқ имтиёзлари ва преференциялар тақдим этилади. Хусусан, 2017 йил 1 апрелдан 2027 йил 1 январгача бўлган қарийб 10 йиллик муддат давомида улар барча турдаги солиқлардан озод қилинади”, - деб таъкидланади хужжат матнида.

Икки йилда Мўйноқ туманида умумий қиймати 52,3 млрд сўм, жумладан $990 мингга тенг бўлган 72 та лойиҳа амалга ошириш, бунинг натижасида 1343 та янги иш ўрини яратилиши назарда тутилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: