Қорақалпоғистонда Меҳрибонлик уйи капитал реконструкциядан кейин фойдаланишга топширилди

Дата: 14:20, 23-07-2015.

Тошкент. 23 июл. ЎзТАГ – Қорақалпоғистон Республикасининг Чимбой туманида Меҳрибонлик уйи капитал реконструкциядан кейин фойдаланишга топширилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Меҳнат вазирлигидан хабар беришларича, ҳозирда бу ерда 186 биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлари истиқомат қилмоқда. Улар учун физиотерапия, стоматология кабинетлари, дорихона, лаборатория, даволашни амалга ошириш учун хоналар жиҳозланган.

Бундан ташқари, бу ерда 50 ўринли янги бино қурилган бўлиб, барча шароитларга эга, хусусан, спорт майдончаси ва кечки сайрлар учун ҳудуд ҳам мавжуд.

Эслатиб ўтамизки, реконструкция “Кексаларни эъзозлаш йили” давлат дастурини бажариш доирасида амалга оширилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: