Қорақалпоғистонда Савицкий номидаги санъат музейи мажмуининг янги бинолари қурилиши якунланмоқда

Дата: 11:46, 06-02-2015.

Нукус. 6 феврал. ЎзТАГ – Қорақалпоғистонда Савицкий номидаги санъат музейи мажмуининг икки янги биноси қурилиши якунланмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Биноларнинг қиймати 44,2 млрд сўмдан ошиқ, улар ишга туширилиши билан музейнинг экспозиция майдонлари икки бараварга ошади. Экспозициянинг янги қисмида асосан ўзбек, рус, қорақалпоқ рассомларининг тасвирий санъат асарлари, графика ва ҳайкалтарошлик ишлари жойлаштирилади”, – деб таъкидлашди Маданият ва спорт ишлари вазирлиги матбуот хизматида.

Экспозиция корпуслари орасида яна бир бино ҳам қурилади. Бу бинода музей жамғармаси ва таъмирлаш устахоналари жойлашади. Режага кўра, бу ерда энг яхши музей ускуналари ўрнатилиб, улар ёрдамида музейнинг ноёб коллекциясини замонавий технологиялар воситасида сақлаш мумкин бўлади.

Янгилик билан ўртоқлашиш: