Қорақалпоғистонда Статистика бошқармаси бошлиғи ўзгарди

Дата: 17:19, 21-11-2014.

Тошкент. 21 ноябр. ЎзТАГ – Қорақалпоғистонда Статистика бошқармаси бошлиғи ўзгарди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Давлат Статистика қўмитаси сайтига асосланган ҳолда.

Қўмита раҳбариятининг 18 ноябрдаги қарори билан Омаров Камалатдин Тажибаевич Қорақалпоғистон Республикаси Статистика бошқармаси бошлиғи лавозимидан бўшатилди.

Бекмуратов Сипатдин Бекбосинович эса Статистика бошқармаси бошлиғи вазифасини вақтинчалик бажарувчи этиб тайинланди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: