Қорақалпоғистонда текстил корхонасини тўловни 7 йилга кечиктириш шарти билан сотиб олиш мумкин

Дата: 16:39, 23-04-2014.

Тошкент. 23 апрель. ЎзТАГ – Қорақалпоғистонда текстил корхонасини тўловни 7 йилга кечиктириш шарти билан сотиб олиш мумкин, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
Ушбу шарт “Respublika mulk markazi” ОАЖ савдолари шартларида кўзда тутилган. Савдолар очиқ равишда ўтказилади. Сотилаётган объект “Elite stars textile” текстиль корхонаси бўлиб, унинг 100% акцияларига “Ўзсаноатқурилишбанк” эга.
Дастлабги баҳоларга кўра, корхона 28,25 млрд сўм ($12,4 млн) туради.

Янгилик билан ўртоқлашиш: