Қорақалпоғистондаги саноат ярмаркаси иштирокчилари сони 36,3% ошди

Дата: 13:48, 16-04-2015.

Нукус. 16 апрел. ЎзТАГ – 2015 йилнинг 7-8 апрелида Қорақалпоғистон Республикасида Ҳудудий саноат ярмаркаси ва Кооперация биржаси бўлиб ўтди. Унда 293 корхона ва ташкилот қатнашди, бу эса 2014 йилдагига (215) қараганда 36,3% кўп демакдир, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Иқитсодиёт вазирлигидан хабар қилишларича, ярмаркада 517 ички шартномалар тузилган бўлиб, уларнинг умумий қиймати 14,6 млрд сўмга тенг (+40,4%). Маҳсулотлар экспортига доир қиймати $10,7 млнлик 25 шартнома ҳам имзоланди (+10%).

Ярмаркага 8 мингдан ошиқ киши ташриф буюрди. Улар орасида 14 хориж компаниялари вакиллари бор.

Бугунда ҳудудда саноат тармоғида 1,433 минг тадбиркорлик субъектлари фаолият юритмоқда. Улардан 24 йирик ва 1,409 минг кичик корхоналардир.

Маълумот ўрнида, Қорақалпоғистон Ўзбекистон таркибидаги суверен республикадир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: