Қорақалпоғистонлик тадбиркорларга 55 млрд. сўм ажратилди

Дата: 22:03, 25-02-2015.

Нукус. 25 феврал. ЎзТАГ – Қорақалпоғистонлик тадбиркорларга 55 млрд сўм ажратилди. Бу ҳақида Марказий банкнинг қорақалпоқ бўлими Бош бошқармаси бўлим бошлиғи А.Абдукаримов Нукусда бўлиб ўтган Банк технологиялари, ускуна ва хизматлар миллий кўргазмаси доирасида маълум қилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бунга доир маълумот республика Молия вазирлиги сайтида мавжуд.

“2014-йилда Қорақалпоғистон Республикасида ҳудудий дастурларга киритилган лойиҳаларни молиялаштириш учун 501 тадбиркорга 55 миллиард сўм, озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш мақсадида 46 миллиард сўм, хизмат кўрсатиш соҳасига 60 миллиард сўм кредит ажратилди. Нукус шаҳрида 2014-йилда 36 кўпқаватли замонавий уйлар қурилиб, 1 минг 700 оиланинг турар-жойга эга бўлишида ҳам тижорат банкларининг жуда катта ҳиссаси бор”, - деб таъкидлади банкир.

Янгилик билан ўртоқлашиш: