Қорақалпоғистоннинг 80 балиқчилик хўжаликларида 2013 йилда 931 тонна балиқ овланди

Дата: 14:29, 01-04-2014.

Тошкент. 1 апрель. ЎзТАГ – Қорақалпоғистон Республикасининг табиий сув ҳавзаларини ижарага олган 80 балиқчилик хўжаликларида 2013 йилда 931 тонна балиқ тутилди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Олий Мажлис Қонунчилик палатаси экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бўйича қўмитаси ва “Экоҳаракат”нинг Нукусда ўтказилган кўчма мажлиси материалларига асосланган ҳолда.  
Тадбир Ўзбекистонннинг Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилоятларида  ҳайвонот дунёсини қўриқлаш ва ундан фойдаланиш натижаларига бағишланди.
Келтирилган маълумотларга қараганда, Қорақалпоғистон Республикаси ва Навоий вилоятида жами 150 тадбиркорлик субъекти табиий сув ҳавзаларини ижарага олган.
Қизилтепа туманининг (Навоий) Тўдакўл кўлида “Аква-Тудакўл” ҚК ташкил этилган бўлиб, бу ерда 2 млнгача балиқ личинкалари тайёрланади.
Шунингдек, Ўзбекистон табиатни муҳофаза қилиш органлари ов ва балиқчилик тартибларига мувофиқ равишда ҳайвонот дунёсидан фойдаланиш муддатларини белгиламоқдалар. Унга кўра баъзи ёввойи ҳайвонларни овлаш таъқиқланади ва маълум муддатларда балиқ тутиш ҳам чекланади,
2012-2013 йилларда Қорақалпоғистон Республикасида ҳайвонот дунёси объектларидан фойдаланишга доир 2001 ҳуқуқбузарлик аниқланди, 292 тўр ва 150 ов қуроллари олиб қўйилди.
31 материал табиатни муҳафаза қилиш бўйича прокуратурага йўлланди, 1754 шахс маъмурий жавобгарликка тортилди, 102,4 млн сўм жарима ундирилди ва 140,9 млн сўмлик даъволар чиқарилди. Навоий вилоятида эса 61 млн сўимлик жарималар ундирилди ва 25,8 млн сўмлик даъволар топширилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: