Қорақалпоғистоннинг барча метеорологик тармоғи БМТТД кўмагида автоматлаштирилди

Дата: 11:38, 24-10-2018.

Тошкент. 24 октябр. ЎзТАГ – 2017 йилда Қорақалпоғистоннинг барча метеорология тармоғи Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Тараққиёт Дастурининг (БМТТД) кўмагида автоматлаштирилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Бу ҳақида 23 октябрда “Ўзбекистоннинг қурғоқчил ҳудудларида жойлашган фермер ва деҳқон хўжаликларининг иқлимий барқарорлигини таъминлаш” семинарида сўз борди, деб хабар қилишни БМТТД вакиллари. Олдин тизим қўл режимида ишлаб келган.

Тадбир ташкилотчиларининг қайд этишларича, бу экстремал гидрометеорологик ҳодисаларнинг олдини олиш ва уларнинг оқибатларига қарши туриш тизимини такомиллаштиришга имкон берди.

Семинарда қайд этилганидек, сўнгги икки ўн йилда Ўзбекистон бир нечта экстремал қурғоқчиликларни бошидан кечирди, натижада 50% дан 75% гача ҳосил нобуд бўлди. 2000-2001 йиллардаги оғир қурғоқчилик даврида дон ишлаб чиқариш 14%га, бошқа экинлар ҳосилдорлиги эса 45-75%га пасайди. Олинган зарар тахминан $130 млнга баҳоланмоқда. Иқлим ўзгариши сценарийлари Ўзбекистонда қурғоқчиликнинг тезлиги ва уларнинг интенсивлигининг ўсишидан далолат бермоқда.

Қурғоқчиликнинг эрта огоҳлантириш тизими жорий йилда Ўзбекистоннинг тоғли дарёларининг юқори қисмида, шунингдек, Амударё дарёсининг қуйи қисмидаги табиий оқимларни ҳосил қилиш зонасида сув ресурслари миқдорини турли эҳтиёжлар учун, биринчи навбатда, қишлоқ хўжалиги ерларини суғориш учун зарур сув ҳажмини аниқлаш имконини беради. Амударёнинг қуйи қисмидаги сув миқдори прогнози турли даврларда - январ, феврал ва март ойларида амалга оширилади.

Ушбу тизим орқали Амударё дарёсининг қуйи қисмидаги сув прогнозининг салоҳиятли истеъмолчилари Қорақалпоғистондаги қарор қабул қилувчи шахслар (маҳаллий бошқарув органлари, сув хўжалиги соҳасидаги тегишли вазирлик ва идоралар), маҳаллий ҳамжамиятлар (деҳқон хўжаликлари, сувдан фойдаланувчилар уюшмалари ва қишлоқдаги уй хўжаликлари) бўлиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, БМТТД Ўзбекистонда қурғоқчилик хавфлари энг юқори бўлган Қорақалпоғистон фермер хўжаликларининг иқлим барқарорлигини таъминлашга ёрдам беради. Лойиҳа Ўзбекистон Республикаси Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳузуридаги Гидрометеорология хизмати маркази билан ҳамкорликда амалга оширилади ва БМТнинг Иқлим ўзгариши бўйича Асосий конвенциясининг Адаптация жамғармаси томонидан молиялаштирилмоқда.

Сурат манбаи: http://earth-chronicles.ru/news/2017-11-09-109957

Янгилик билан ўртоқлашиш: