Қорақалпоғистоннинг янги прокурори тайинланди
Тошкент. 1 ноябр. ЎзТАГ – Қорақалпоғистоннинг янги прокурори тайинланди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгесининг 2016 йил 27 октябрдаги қарорига мувофиқ адлия катта маслаҳатчиси Таджиев Эркабай Аминович Қорақалпоғистон Республикаси Конституцияси ва “Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ Қорақалпоғистон Республикаси прокурори этиб тайинланди”, - дейилади Ўзбекистон Бош прокуратураси сайтида жойлаштирилган хабарда.
Шунингдек, Э.Таджиев Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг буйруғига асосан мазкур прокуратура ҳайъати раиси этиб тасдиқлангани ҳам хабар қилинган.
Маълумот ўрнида, олдин Таджиев Тошкент вилояти прокурорининг биринчи ўринбосари бўлиб ишлаган.
Эслатиб ўтамизки, Қорақалпоғистоннинг аввалги прокурори Икромжан Полванов эди.