Қорақалпоқ самбочилари Ўзбекистон чемпионатида жамоалар ўртасида биринчи ўринни олдилар

Дата: 17:52, 14-04-2015.

Нукус. 14 апрел. ЎзТАГ – Қорақалпоқ самбочилари Нукусда бўлиб ўтган Ўзбекистон чемпионатида жамоалар ўртасида биринчи ўринни олдилар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Самбо федерациясидан хабар қилишларича, қорақалпоғистонлик самбочилари ҳисобида 9 медал бўлиб, улардан 2 олтин, 2 кумуш ва 5 бронза медаллардир. Иккинчи ва учинчи ўринларни Андижон ва Самарқанд вилояти савбочилари эгалладилар.

Ўз вазн тоифаларида ғалаба қилган спортчилар жорий йил майида Осиё чемпионати ва кузда бўлиб ўтадиган жаҳон биринчилигида қатнашиш ҳуқуқини қўлга киритдилар.

Жами чемпионатнинг 9 вазн тоифасида биринчилик учун республиканинг барча вилоятлари ва қорақалпоғистонлик 350 самбочи курашди. Мусобақалар доирасида ветеранлар курашлари ҳам ўтказилди.

Янгилик билан ўртоқлашиш: