“Орел и решка” жамоасига Тошкентнинг баъзи жойларида суратга олишга рухсат берилмади

Дата: 15:29, 12-11-2018.

Тошкент. 12 ноябр. ЎзТАГ –Украинанинг саёҳатларга бағишланган “Орел и решка” кўнгилочар теледастури жамоасига Тошкентнинг баъзи жойларида суратга олишга рухсат берилмади, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Перезагрузка-3 – Ташкент” видеоролигига мансуб баъзи кадрлар дастурнинг Facebook саҳифасига жойлаштирилган.

Жамоа суратга олишга таъқиқини боғлардан бири, шунингдек, Тошкент метрополитенида олди.

Эслатиб ўтамиз, суратга олиш ишлари Самарқанд ва Тошкентда бўлиб ўтди.

2018 йил 1 июндан бошлаб Тошкент метрополитенида сурат ва видое тасвирга олишга расман рухсат берилган.

Сурат манбаи: https://tengrinews.kz

Янгилик билан ўртоқлашиш: