Оренбург давлат автоинспекторлари Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобусни таъмирлашга ёрдам бердилар

Дата: 09:56, 21-11-2018.

Тошкент. 21 ноябр. ЎзТАГ – Оренбург давлат автоинспекторлари Ўзбекистон фуқаролари бўлган автобусни таъмирлашга ёрдам бердилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Яқинда (18 ноябрда - ЎзТАГ) Россия ИИВнинг Октябр туманидаги навбатчи қисмига Уфа-Оренбург автомобил йўлининг 299 километрида автобус йўлнинг бир томонини тўсиб тургани ҳақида хабар келиб тушди. Давлат автоинспекторлари дарҳол воқеа жойига жўнаб кетдилар. Воқеа жойига етиб келиб, Уфа шаҳридан келаётиб, ичида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари бўлган “НEОПЛАН” буюртма автобуси бузилиши оқибатида мажбурий тўхтаганлигини аниқладик”, - дейилади РФ ФВВ матбуот хизмати хабарида.

Ҳодиса ҳақида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва Октябр тумани маъмуриятига дарҳол хабар қилинди. Кейинчалик ЙПХ ходимлари воқеа жойига автомеханикни етказдилар, у бузилиш сабабини топиб, машинани тузатди.

“Маъмурий ходимлар автобус йўловчиларига исиниб олиш учун Октябрьское қишлоғига боришни таклиф қилишди, чунки кўчада ҳарорат паст эди. Фуқаролар таклиф этилган ёрдамни қабул қилишмади, автобус иситилмоқда ва йўловчилар ҳаёти ва саломатлиги учун хавф йўқ эди. Келган полиция ходимлари: туман полицияси участка нозири ва миграция масалалари бўйича бошқарма бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи йўловчиларнинг ҳужжатларини текширдилар, миграция қонунчилиги бузилишлари аниқланмади. Автоуловнинг бутун тўхтаб туриш вақтида полиция лейтенанти Виктор Дьяков ва полиция лейтенанти Сергей Кашкаровлар автомагистралдаги ҳаракатни тартибга солиб турдилар”, - дейилади хабарда.

Носозликни бартараф этилгандан сўнг, автобус Ўзбекистон Республикасига қараб яна йўлга тушди. Ҳайдовчи ва йўловчилар ёрдам кўрсатганлари учун йўл ҳаракати инспекторларига миннатдорчилик билдирдилар.

Сурат манбаи: https://www.kp.by

Янгилик билан ўртоқлашиш: