“Ориент Финанс” ўзбек банки туризм соҳаси компанияларига POS-терминаллар ўрнатишни таклиф қилмоқда
Тошкент. 7 октябр. ЎзТАГ – “Ориент Финанс” ўзбек банки туризм соҳаси компанияларига POS-терминаллар ўрнатишни таклиф қилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).
“Ўзбектуризм” МК хабар қилишларича, банк сайёҳлик соҳаси ташкилотларига Maestro ва MasterCard халқаро пластик карталари орқали тўловларни амалга ошириш имкониятига эга бўлган тижорат POS-терминалларини ўрнатиш хизматини таклиф этмоқда.
“Ориент Финанс” ХАТБ халқаро тизимининг хавфсизлик мезонларига мувофиқ равишда ҳимояланган микропроцессор чипларидан фойдаланган ҳолда халқаро пластик карталардан тўловларни қабул қилиш эквайрингини амалга оширади. Терминаллар парки Ўзбекистон бозорида ўзини ижобий намойиш этган Verifone компаниясининг замонавий POS-терминалларидан иборат.
Банк маълумотига кўра, унинг ходимлари хорижий валютада ҳисоб-китобларни амалга оширувчи савдо терминалларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш масалаларида сайёҳлик соҳасида фаолият кўрсатаётган ташкилотларга ҳар томонлама амалий ёрдам кўрсатишга тайёр.


