“Orient Finans” ўзбек банкининг активлари 86,13% ўсди

Дата: 14:35, 18-09-2014.

Тошкент. 18 сентябр. ЎзТАГ – 2014 йилнинг иккинчи чораги якунлари бўйича “Orient Finans” ўзбек банки ўз активлари миқдорини 86,13% кўпайтириб, 391,7 млрд сўмга етказди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу маълумотлар банк кредит рейтингини миллий шкала бўйича “uzВ++” даражасида “Ижобий” прогноз билан тасдиқлаган “Ahbor-Reyting” рейтинг агентлиги томонидан келтирилди.

Банкнинг умумий даромад келтирувчи активлари деярли 3 бараварга ошиб, банк ялпи активларининг 52,51% ташкил қилди (2013 йилнинг иккинчи чорагида - 34,85%). Унинг катта қисми (45,01%) – банк кредитлари бўлиб, улар миқдори 2,5 баравардан зиёд ўсди ва 92,6 млрд сўмга етди.

“Orient Finans” ХЁАТБ маблағларининг асосий қисми корпоратив мижозлар ҳисобига тўғри келди. Мижозлар ҳисобидаги маблағлар банк ялпи мажбуриятларининг 81,92% ёки 284,8 млрд сўмини ташкил қилди.

Айни пайтда “депозитлар ва пул бозорларида жалб қилиш” 2 бараварда ошиқ ўсиб, 295,5 млрд сўмни ташкил этди.

“Orient Finans” нинг ўз капитали миқдори эса 80,74% ўсган ҳолда 44,1 млрд сўмга етди.

$1 = 2359,56 сўм.

Янгилик билан ўртоқлашиш: