Орол бутун жаҳон ҳамжамиятининг муаммоси – эксперт

Дата: 17:52, 28-10-2014.

Тошкент. 28 октябр. ЎзТАГ – Орол бутун жаҳон ҳамжамиятининг муаммосидир, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ер ости сув ресурсларини баҳолаш халқаро маркази директори Нено Кукуричанинг (Голландия) баёнотига асосланган ҳолда.

У бугун Урганчда бошланган “Орол денгизи ҳавзаси ҳудудида экологик фалокатнинг оқибатларини юмшатиш бўйича ҳамкорликни ривожлантириш” халқаро конференциясининг иштирокчиси ҳисобланади.

Экспертнинг фикрлари “Правда Востока” газетасида эълон қилинди.

“Орол муаммоси маълум мамлакат ёки ҳудудга таалуқли эмас, балки бутун жаҳон ҳамжамиятининг учун долзарб вазифасидир. Урганчдаги конференция ҳудуддаги экологик фалокат оқибатларини юмшатишга доир ҳамкорликни ривожлантириш, бу ердаги аҳволни яхшилашга қаратилган лойиҳаларни амалга оширишга ҳисса қўшади”, - деб қайд этди Н.Кукурич.

Унинг фикрига кўра, “сув танқислигини олдини олишнинг энг тўғри йўли – ундан самарали фойдаланишдир”. “Ўзбекистонда ушбу соҳада қатор чоралар кўрилаётганлиги эътиборга сазовордир. Биз ушбу йўналишда мамлакатнинг масъул вазирлик ва муассаслар билан бирга ишламоқдамиз”, - деди маркази бошлиғи.

Янгилик билан ўртоқлашиш: