Орол денгизи ҳавзаси мамлакатларига ёрдам бериш дастурига $8,5 млрддан ошиқ маблағ йўллаш режалаштирилмоқда
Тошкент. 24 октябр. ЎзТАГ – Орол денгизи ҳавзаси мамлакатларига ёрдам бериш дастурига $8,5 млрддан ошиқ маблағ йўллаш режалаштирилмоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Ўзбекистон ТИВ хабарига асосланган ҳолда.
“Ҳозирда 2011-2015 йилларда Халқаро Оролни қутқариш жамғармаси томонидан БМТ тизими ташкилотлари, Жаҳон банки, ОТБ, ЕИ, шунингдек, қатор донор мамлакатлар ҳукуматлари томонидан ишлаб чиқилган учинчи дастурни амалга ошириш давом этмоқда. Дастурга киритилган 300 лойиҳаларни амалга оширишга $8,5 млрд маблағ ажратиш режалаштирилган”, - деб таъкидланади муассаса хабарида.
Қайд этиш зарурки, 1995-2010 йилларда Халқаро Оролни қутқариш жамғармаси томонидан Орол денгизи ҳавзаси мамлакатлари аҳолисига кўмак бериш бўйича 2 дастур амалга оширилган эди.