Оролни қутқариш халқаро жамғармаси ХТУ билан грант маблағлари ажратиш ҳақида келишув имзолайдилар

Дата: 15:10, 26-08-2015.

Тошкент. 26 август. ЎзТАГ – 2015 йил охирига қадар Оролни қутқариш халқаро жамғармаси (ОҚХЖ) Халқаро тараққиёт уюшмаси (ХТУ) билан Орол денгизини ҳавзаси учун иқлим ўзгаришига мослашиш ва унинг оқибитларини юмшатиш дастурини молиялаштириш бўйича грант маблағлари ажратиш ҳақида келишув имзолайдилар, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

“Лойиҳани амалга ошириш учун ажратиладиган маблағлар миқдори $15 млн. Герман халқаро ҳамкорлик жамияти билан бирга ҳамкорлик доирасида яқинда “Марказий Осиёда трансчегаравий сув ресурсларини бошқариш” лойиҳасининг учинчи босқичини амалга ошириш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари, жамғарма “Марказий Осиёда сув ресурсларини бошқариш” лойиҳаси учун $34 млн маблағ қидириш бўйича музокаралар ўтказмоқда”, – деб таъкидлашди ОҚХЖ матбуот хизматида.

Ҳозирда ОҚХЖ ижроя қўмитаси Урганч конференциясида имзоланган келишувлар бўйича ҳудудий лойиҳаларни амалга оширишни бошлаш устида ишламоқда. Унинг якунлари бўйича Орол денгизини ҳавзасида қиймати $80 млнлик ҳудудий лойиҳаларни амалга ошириш тўғрисида келишувлар имзоланган эди.

Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, БТМ Европа иқтисодий комиссияси ва бошқалар билан бўлажак биргаликдаги ҳаракатлар, устивор фаолият йўналишлари бўйича музокаралар ҳам олиб борилмоқда.

Эслатиб зтамизки, Оролни қутқариш халқаро жамғармаси Ўзбекистон, Қозоғистон, Туркманистон, Тожикистон ва Қирғизистон раҳбарларининг қарори билан Орол денгизининг қуришидан юзага келаётган салбий оқибатларни тугатиш, минтақадаги экологик ва ижтимоий-иқтисодий вазиятни яхшилаш мақсадларида ташкил этилган.

Янгилик билан ўртоқлашиш: