Оролнинг қуриган тубида электрон мусиқа фестивали бўлиб ўтади

Дата: 15:48, 31-05-2018.

Тошкент. 31 май. ЎзТАГ – 14 сентябрда Мўйноқдаги машҳур кемалар қабристонида Ўзбекистондаги биринчи “Стихия” абстракт мусиқа фестивалини ўтказиш режалаштирилмоқда, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Фестиваль ўз олдига икки асосий мақсад қўйган – Орол денгизи фожеаси ҳақида эслатиш ва сифатли электрон мусиқани тарғиб қилиш. “Стихия” Ўзбекистон Республикаси Давлат туризм қўмитасининг кўмагида ташкил этилмоқда.

Қўмитадан маълум қилишларича, фестиваль ташкилотчилари муаммога жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини қаратиш ва сувдан оқилона фойдаланиш ҳамда Орол денгизининг қайта тикланишига масъулиятли муносабат ҳақидаги хабардорлигини оширишни режалаштирмоқдалар. Кейинчалик ўтказиладиган фестиваллар Оролбўйидаги ривожланиш учун эҳсон тўплашга қаратилади.

Фестиваль куни кемалар қабристони устида ambient techo, electro, acid techno ва бошқа IDM стилидаги мусиқалар янграйди.

“Орол денгизи инқирози муаммосининг ечими асосида экологик фожианинг оғирлигини англаш, шунингдек, яқин атрофдаги қўшни давлатлар, хусусий тармоқ, Оролбўйи тақдирига бефарқ бўлмаган кишилар саъй-ҳаракатларни мувофиқлаштириш ётади. Биз, сайёра аҳли, ушбу муаммо ҳақида қанчалик баланд овозда гапирсак, умидимиз ҳам шунча ошади”, - деб таъкидланади лойиҳа ташкилотчиларининг тақдимотида.

Сурат манбаи: https://lenta.ru/articles/2013/09/24/aral/

Янгилик билан ўртоқлашиш: