Орёлда Ўзбекистон фуқаросига қалбаки пулларни ўтказгани учун деярли 6 йил жазо берилди
Тошкент. 10 ноябр. ЎзТАГ – Орёлда Ўзбекистоннинг икки фуқаросига қалбаки пулларни ўтказгани учун 5 йил 11 ой қамоқ жазоси берилди, деб хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Орёл вилоят суди сайтига асосланган ҳолда.
“(…)Ўзбекистон Республикасининг фуқаролари Т.Э.Қаюмов ва С.Н.Қудратовлар Орел шаҳри Советский туман судининг қарори билан РҚ ЖК 186 моддаси 1 қисмида кўзда тутилган жиноятни содир этишда айбдор деб топилди. Ушбу модда гуруҳ ҳолда олдиндан тил бириктириб РФ Марказий банкининг қалбаки билетларини ўтказиш мақсадида сақлашга доир”, - дейилади хабарда.
Маълум қилинишича, юқоридаги шахсларнинг ҳар бирига умумий режимдаги ахлоқ тузатиш колониясида 6 йилга озодликдан маҳрум қилиш тайинланган.
Ҳукм апелляцияга берилган. Орёл вилоят судини аппеляция шикоятини кўриб чиқиб, жазо муддатини бир ойга қисқартирган. Бу Ўзбекистон фуқаролари қамоқда 5 йил 11 ой ўтказади деганидир.
Иш материалларига кўра, “гастроллар” январда бошланиб, 2015 йил февралда Орёлда якунланган. Ўзбекистон фуқаролари кимлиги аниқланмаган шахслардан 5 минг рубллик қалбаки пулларни олиб, Россиянинг турли вилоятлари бўйлаб (Тула, Твер, Рязан, Орел) “саёҳатга” чиқишган. Улар турли дўконларга кириб, сотиб олинган арзон баҳодаги нарсалар учун қиймати 5 минг рубллик қалбаки пуллар билан ҳисоб-китоб қилишган ва қайтимни ҳақиқий пуларда олишган.


