Осиё Кубоги 2015: Кейинги 10 ўйинда ўзбек футболчилари 6, саудияликлар 5 ғалабага эришганлар

Дата: 22:38, 16-01-2015.

Тошкент. 16 январ. ЎзТАГ – Кейинги 10 ўйинда ўзбек футболчилари 6, саудияликлар 5 ғалабага эришганлар, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Хусусан, 2014 йилнинг 8 сентябрида Тошкентда Ўзбекистон термаси Янги Зеландияни 3:1 ҳисобида енгди. Ўйинда Одил Аҳмедов дублга эришди, яна бир голни Сервер Жепаров киритди. 6 октябрда меҳмонда ўйнаган ўзбек футболчилари қатарликларга йирик ҳисобда (0:3) бой бердилар, 10 октябрда эса ўз майдонларида  Баҳрейн билан дуранг (0:0) ўйнадилар. 14 октябрда М.Қосимов шогирдлари меҳмонда БАА жамоасини йирик ҳисобда (4:0) енгдилар, 13 ва 21 декабрда эса аввал фаластинликларни (1:0), кейин иорданиялик футболчиларни енгдилар (2:1). Шунингдек, 25 декабрда ўзбек термаси ироқликлар (1:0) ироқликлар билан икки ўйин ўтказиб, бирида ғалаба қилдилар ва битта ўйинни дуранг (0:0) билан якунладилар.

2015 йилги Осиё Кубоги доирасида 10 январда Ўзбекистон термаси минимал ҳисобда (1:0) Шимолий Корея устидан ғалаба қилди, 14 январда эса Хитой термасига (1:2) енгилди.

Ўз навбатида, Саудия Арабистони 2014 йил 6 ноябрда Фаластинни (2:0), 16 ноябрда Баҳрейнни (3:0), 19 ноябряда Яманни (1:0), 24 ноябрда БААни (3:2) ва Осиё Кубоги доирасида 14 январда Шимолий Кореяни (4:1) енгган. Шунингдек, саудияликлар 26 ноябрда Қатарга (1:2), 30 декабрда Баҳрейнга (1:4), 2015 йил 4 январда Жанубий Кореяга (0:2) ва Осиё Кубоги доирасида 10 январда Хитойга (0:1) ютқизганлар. Фақат бир маротаба – 2014 йил 13 ноябрда Саудия Арабистони термаси Қатар билан дуранг (1:1) ўйнаган.

Натижада, кейинги 10 ўйинда Ўзбекистон термаси 13 тўп уриб, 7 тўп ўтказган, Саудия Арабистони термаси эса 16 гол урган ҳолда, дарвозасидан 13 тўп ўтказиб юборган.

“Марафон” букмекерлик идораси маълумотларига кўра, Ўзбекистон ва Саудия Арабистони ўртасидаги ўйинга Ўзбекистон ғалабасига 2,70 коэффициенти бўйича, Саудия Арабистони ғалабасига 2,80 коэффициенти бўйича, дуранг натижага 3,30 коэффициенти бўйича, қабул қилинмоқда.

Шу сабабли жамоатларнинг имкониятлари деярли 50х50 деб баҳоланмоқда, ва кўп нарса, ғалабага иштиёққа боғлиқ. Қайси жамоа иродали ўйин кўрсатиб, мақсадга кўпроқ интилса, кейинги босқичга йўлланма олади.

Эслатиб ўтамизки, Ўзбекистон термасининг Саудия Арабистони билан ўйини 18 январда Тошкент вақти билан соат 14.00да бошланади.

Маълумот ўрнида, Осиё қитъасининг 16-биринчилиги 9-31 январ кунлари Австралиянинг беш шаҳри - Сидней, Ньюкасл, Брисбен, Канберра ва Мельбурнда бўлиб ўтмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: