Осиё Кубоги 2015: Равшан Эрматов Қатар ва Баҳрейн ўртасидаги ўйинга ҳакамлик қилмоқда

Дата: 15:16, 15-01-2015.

Тошкент. 15 январ. ЎзТАГ – 2015 йилги Осиё Кубоги гуруҳ босқичи учинчи тури доирасидаги Қатар ва Баҳрейн термалари ўртасидаги бўлажак ўйинга Равшан Эрматов бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар бригадаси бошқармоқда, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Ушбу учрашувда Эрматовга қанотларда Абдуҳамидилло Расулов (Ўзбекистон) ва Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон)лар ёрдам бермоқдалар.

Эслатиб ўтамизки, мазкур учрашув бугун, Тошкент вақти билан соат 14:00да Сиднейда бошланди.

Маълумот ўрнида, Осиё қитъасининг 16-биринчилиги 9-31 январ кунлари Австралиянинг беш шаҳри - Сидней, Ньюкасл, Брисбен, Канберра ва Мельбурнда бўлиб ўтмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: