Осиё Кубоги 2015: Равшан Эрматов Австралия ва БАА ўртасидаги иккинчи яримфинал ўйинига ҳакамлик қилади

Дата: 14:00, 26-01-2015.

Тошкент. 26 январ. ЎзТАГ – 2015 йилги Осиё Кубоги доирасидаги Австралия ва БАА ўртасидаги иккинчи яримфинал ўйинига ФИФА рефериси Равшан Эрматов ҳакамлик қилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ).

Эрматовга қанотларда унинг доимий ёрдамчилари Абдуҳамидулло Расулов (Ўзбекистон) ва Баҳодир Қўчқоров (Қирғизистон) кўмаклашади.

Ушбу ўйин эртага, 27 январ куни тошкент вақти билан соат 14.00да Ньюкасл шаҳрида бўлиб ўтади.

Маълумот ўрнида бу йилги қитъа биринчилиги 9-31 январ кунлари Австралиянинг Сидней, Ньюкасл, Брисбен, Канберра ва Мельбурн шаҳарларида бўлиб ўтмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: