Осиё Кубоги 2015: Саудия Арабистонилик Фаҳад Ал-Мирдасий бошлиқ ҳакамлар бригадаси Жанубий Корея – Ўзбекистон ўйинига бошчилик қилади
Тошкент. 21 январ. ЎзТАГ – Саудия Арабистонилик Фаҳад Ал-Мирдасий бошлиқ ҳакамлар бригадаси Жанубий Корея – Ўзбекистон ўйинига бошчилик қилади, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Австралиядаги 2015 йилги Осиё Кубоги чоракфинал ўйинидан олдин.
Қанотларда унга Абдуллоҳ Ал Шалваий (Саудия Арабистони) ва Абу Бакр Ал-Амрий (Уммон) ёрдам беради.
Жанубий Корея – Ўзбекистон ўйинидан олдин ушбу бригада 12 январда 2015 йилги Осиё Кубоги “D” гуруҳидаги Иордания ва Ироқ ўртасидаги биринчи ўйинни бошқарган. Ушбу ўйин 1:0 ҳисобига Ироқ фойдасига якунланган, Фаҳад Ал-Мирдасий эса иорданияликларга 7та ва ироқликларга 1та сариқ карточка кўрсатган. Иккинчи марта ушбу бригада “А” гуруҳидаги Уммон ва Қувайт ўртасидаги учинчи ўйинга ҳакамлик қилган. Бу ўйин ҳам 1:0 ҳисобида Уммон фойдасига ҳал бўлган, бош ҳакам эса уммонликларга 3 сариқ карточки кўрсатган.
Хуллас, статистикадан келиб чиқсак, Фаҳад Ал-Мирдасий анча одил ҳакам: агар ўйин қўпол кечса у карточкаларни аямайди, акс ҳолда ўйинчиларни бўлар-бўлмасга жазолайвермайди. Фақат шуниси борки, у Саудия Арабистонидан. Кўпчилик Ўзбекистон ушбу мамлакат термасини 3:1 ҳисобида енгганини яхши эсласа керак...
Эслатиб ўтамизки, Жанубий Корея – Ўзбекистон ўртасидаги ўйин эртага, 22 январда тошкент вақти билан соат 12.30да Мельбурндаги “Rectangular Stadium”да (Тўғрибурчак стадион) бўлиб ўтади.
Маълумот ўрнида, қитъанинг 16-биринчилиги 9-31 январ кунлари Австралиянинг Сидней, Ньюкасл, Брисбен, Канберра ва Мельбурн шаҳарларида бўлиб ўтмоқда.