Осиё Кубоги 2015: Ўзбекистон термаси айнан оқ либосда Қатар термасини катта ҳисобда енгган эди

Дата: 22:04, 20-01-2015.

Тошкент. 20 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон термаси 2013 йил 18 июнда айнан оқ либосда Қатар термасини катта 5:1 ҳисобида енгган эди, дея хабар беради Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Австралиядаги 2015 йилги Осиё Кубоги чоракфинал ўйинидан олдин.

Ўзбекистон ва Қатар ўйини бўлган ўша кун ҳаддан ташқари иссиқ бўлган ва биринчи таймнинг 37-дақиқасига қадар жамоалар тўпни майдонда шунчаки бир-бирларига томон йўналтириш билан шуғуланган эдилар. Иссиққа биринчи бўлиб мослашган қатарликлар Ильяс Абдулқодир ёрдамида биринчи голни киритган ҳам эдилар.

Кейин жамоалар иккитадан ўйинчи алмаштирдилар. Ўзбекистон хужум чизиғини кучайтирган бўлса, Қатар ўрта линия ҳимоясини мустаҳкамлади.

Ва ўзбек жамоасида заҳирадан тушган Баҳодир Насимов 60-дақиқада Александр Гейнрих томонидан етказиб берилган тўпни дарвозага киритиб, ҳисобни тенглаштирди.

1:1.

Ўйиннинг 70- ва 90-дақиқаларида Олег Зотеев, Баҳодир Насимов (дубль), Одил Аҳмедов ва Улугбек Бақоевлар ҳам гол уришган эди.

5:1.

Жанубий Кореянинг қизил формадаги ўйинларига келсак, бунг доир аниқ маълумотлар йўқ. Шуниси маълумки, оқ либосни корейс журналистлари “ғалаба” формаси деб атайдилар. Лекин у ҳам корейсларга “Н” гуруҳидан Бразилиядаги 2014 йилги Жаҳон чемпонатига чиқишига ёрдам бера олмади.

Режага кўра, Ўзбекистон ва Жанубий Корея термалари ўртасидаги ўйин 22 январда Мельбурндаги “Rectangular Stadium” стадионида тошкент вақти билан соат 12.30да бошланади.

Эслатиб ўтамизки, қитъанинг 16-биринчилиги 9-31 январ кунлари Австралиянинг Сидней, Ньюкасл, Брисбен, Канберра ва Мельбурн шаҳарларида бўлиб ўтмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: