Осиё Кубоги 2015: Ўзбекистон термаси Хитойга ютқазган ҳолда турнир чоракфиналига чиқиш вазифасини қийинлаштирди

Дата: 10:47, 15-01-2015.

Тошкент. 15 январ. ЎзТАГ – Хитойга 1:2 ҳисобдаги мағлубиятдан кейин ўзбек футболчилари чоракфиналга чиқиш вазифасини қийинлаштирдилар, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Австралияда бўлиб ўтган футбол бўйича 2015 йилги Осиё кубоги гуруҳ босқичи иккинчи тури ўйини якунидан кейин.

Аслида бутун биринчи таймда майдон бўйлаб тенг кураш кузатилди ва ярим ҳимоячи Одил Аҳмедов рикошетдан хитойликлар дарвозасига чиройли гол урганидан кейин омад жамоамизга кулиб боққандай туйилган эди.

Жамоалар танаффусга турли кайфиятларда чиқдилар. Агар Хитой термаси мураббийси Ален Перрен ўйчан (0:1) бўлиб, хужумни кучайтиришни ўйлаётган бўлса, Ўзбекистон термасининг бош тренери Миржалол Қосимов яхши кайфиятда эди.

Лекин иккинчи тайм бутун ўйинни тескарига буриб юборди. Аввал 55 дақиқида Ўзбекистон терма жамоаси дарвозабони Игнатий Нестеров ўзидан олисда бўлган тўпни ушламоқчи ва дарвозага тескари турган хитойлик футболчини зарарсизлантирмоқчи бўлди. Шу пайт рақиб ўйинчиси тўпни тўхтатмасдан осмондан узатди, жамоадоши эса тўпни дарвозага йўллади.

1:1.

68-дақиқада Хитой термасининг заҳирага тушган хужумчиси битта ўйинчини алдаб ўтиб, тўпга ўйиндаги бешинчи тегишида уни Нестеров дарвозасининг чап бурчагига аниқ йўллади. Дарвозабон ёрдам бера олмади.

2:1.

Эндиликда хитой термасида 6 очко бор ва Шимолий Корея билан ўйин қандай тугашидан қатъи назар жамоа Осиё кубогининг ¼ финалига чиқди. Ўзбекистон термасида эса 3 очко бор, Саудия Арабистони ва Шимолий Корея термаларида эса 1 очко мавжуд (гуруҳ босқичининг биринчи ўйинида жамоалар дуранг ўйнаган – ЎзТАГ).

Шу сабабли ҳам хитойга қўшилиб, кейинги босқичга йўл олиш учун уч терма жамоа - Ўзбекистон, Шимолий Корея ва Саудия Арабистони даъвогарлик қилмоқда.

Осиё футбол конфедерацияси (ОФК) қоидаларига мувофиқ, Шимолий Корея турнир кейинги босқичига фақат Ўзбекистон – Саудия Арабистони ўйинида Ўзбекистон термаси ютқазган ва кореяликларда урилган ва ўтказиб юборилган тўплар нисбати араблардагига қараганда яхшироқ бўлган ҳолдагина чиқиши мумкин.

Саудия Арабистонини Ўзбекистон билан ўйинда фақат ғалаба қониқтиради, у қанча йирик бўлса – шунча яхши. Бунда Шимолий Корея билан урилган ва ўтказиб юборилган тўплар нисбатини ҳисобга олинади. Ўзбек футболчиларининг дуранги ва Шимолий Корея термасининг Хитой билан ўйинда ютқазиши Ўзбекистон термасини автоматик равишди ¼ финалга чиқаради.

Ўзбекистон Саудия Арабистони билан ўйинда ғалаба қилса ёки дуранг ўйнаса, кейинги босқич билан боғлиқ барча муаммоларини ҳал қилиши мумкин. Ҳатто дуранг ҳам Қосимов шогирдларини кейинги босичга чиқаради. Ҳатто корейслар Хитойни енгиб, йиғилган очколар бўйича Ўзбекистон термасига етиб олган ҳолда ҳам ОФК қоидаларига кўра, ўзаро баҳсда енгган жамоа устунликка эга бўлади. Эсингизда бўлса, Ўзбекистон биринчи турда айнан Шимолий Кореяни 1:0 ҳисобида енгган эди. Ютқазиш мумкин эмас, чунки корейслар хитойликларни енгадиган бўлишса, айнан Саудия Арабистони ва Шимолий Корея гуруҳдан чиқиш учун кураш олиб боради.

18 январ, Ўзбекистон – Саудия Арабистони ва Хитой – Шимолий Корея ўйинлари бўлиб ўтадиган кунда барча саволларга жавоб оламиз. Умид қиламизки, жавоблар биз кутган бўлади...

Эслатиб ўтамизки, Осиё қитъасининг 16-биринчилиги 9-31 январ кунлари Австралиянинг беш шаҳри - Сидней, Ньюкасл, Брисбен, Канберра ва Мельбурнда бўлиб ўтмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: