Осиё Кубоги 2015: Ўзбекистон термаси Саудия Арабистони устидан ажойиб ғалаба қозониб, чоракфиналда Жанубий Корея билан ўйнайди

Дата: 15:03, 19-01-2015.

Тошкент. 19 январ. ЎзТАГ – Ўзбекистон термаси Саудия Арабистони устидан 3:1 ҳисобида ажойиб ғалаба қозониб, чоракфиналга чиқди ва Жанубий Корея билан ўйнайди, дея хабар қилади Ўзбек телеграф агентлиги (ЎзТАГ) Австралияда ўтаётган 2015 йилги Осиё Кубоги гуруҳ босқичи учинчи тури ўйини ортидан.

Аввало, Ўзбекистон термасининг бош тренери Миржалол Қосимов ва мураббийлар штабининг ўйинга таҳлилий ёндашувини қайд этиш зарур. Иккинчи турдаги хитойликлардан аламли мағлубиятдан кейин улар бир нарсани тушуниб етдилар: рақибга тўпни бемалол қабул қилиб олиб, вазиятни ўрганиш ва қулай пас етказиб беришга имкон бермаслик зарур.

Шу сабабли бутун ўйин давомида саудияликлар доимий цейтнот ҳолатида бўлдилар – чунки жамоа марказий линиясининг фикрини жамлаб, сифатли тўп етказиб беришга вақти бўлмади ҳисоб.

Шунингдек, омад ҳам ўзбекистонликларга кулиб боқди. Айнан омад 2-дақиқада Сардор Рашидовни қулай позицияга олиб келди ва у бурчакдан йўллаган зарба омад туфайли саудиялик дарвозабон оёқлари орасидан ўтиб кетди. Кези келганда, “Бунёдкор” ўйинчиси томонидан етказиб берилган ажойиб тўпни ҳам айтиб ўтиш зарур.

Ўзбек футболчилари томонидан уюштирилган доимий прессинг 1- таймни 1:0 ҳисобида тугаллашга имкон берди.

Иккинчи таймда Ўзбекистон ҳисобга қараб ўйнади. Яъни ўзи англаган ҳолда ташаббусни саудияликларга қарши хужумларда ўйнаш учун бериб қўйди. Қизиғи, Хитой билан ўйинда ҳам ушбу тактика қўлланган эди. Лекин 14 январдаги ўйинда Игнатий Нестеров қўпол хатога йўл қўйган бўлса, қўшимчасига ўзбек футболчилари хитойликларга комбинация уюштиришда эркинлик берган эдилар.

Саудия Арабистони билан ўйинда ўзбекистонликлар бошқача ҳаракат қилдилар.

Шу сабабли 60-минутда ҳакам Денисовнинг қоида бузганлигини қайд этиб, Ўзбекистон дарвозасига пенальти белгилаганда кўпчиликнинг ҳаёлига “бу танланган тактика сабабли юз берди”, деган гап келди. Лекин вазиятни минг марта кўрган киши ҳам 999 марта бу ҳолда пеналти бериш мумкин бўлган қоидабузарлик бўлмаганлигини кўради.

Лекин Нестеров ҳеч нима қила олмади ва ҳисоб 1:1га айланди. Бу ҳисоб саудияликларни қониқтирар эди.

Ва шундан кейин ўйинда яна қалтис вазият юзага келди...

М.Қосимов танаффусда ўйинчиларга нима деганлигини билмасакда, тан олиш керакки, ҳисоб ўзгарганидан кейин ўзбекистон термаси янада сифатлироқ ўйин кўрсата бошлади. Ўйин суръати тезлашди, унга маъно кирди. Ўнг қанотдан Бекхэм-Пирло анъаналарида қилинган узун пас Вахид Шодиевнинг Руд Ван Нистелрой услубидаги бош зарбаси билан якунланди ва ҳисоб 2:1га чиқди.

Шундан кейин М.Қосимов шогирдлари плей-оффга чиқишларига ишонч пайдо бўлди. Улар техник жиҳатдан устунроқ бўлган саудияликларга қараганда тезроқ ҳаракат қила бошладилар.

С.Рашидов 79-дақиқада эришган дубль (3:1) бу фикрнинг исботи бўлди, дейиш мумкин.

Энди 22 январда чоракфиналда Ўзбекистон термаси Жанубий Корея билан куч синашади. Лекин бу бутунлай бошқа масала.

Эслатиб ўтамизки, қитъанинг 16-биринчилиги 9-31 январ кунлари Австралиянинг Сидней, Ньюкасл, Брисбен, Канберра ва Мельбурн шаҳарларида бўлиб ўтмоқда.

Янгилик билан ўртоқлашиш: